Фарғонада 9 млрд сўмни ўзлаштирган автосалон ходими устидан суд бошланди

Фарғонада 9 млрд сўмни ўзлаштирган автосалон ходими устидан суд бошланди

Фарғонада янги автомашина олиб беришни ваъда қилиб, кўплаб фуқароларни “чув” туширган шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kun.uz.

Дастлабки тергов органи томонидан “Фарғона автосавдо” масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири вазифасида ишлаган И.Телябаев Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган турли русумлардаги автомашиналарни навбатсиз ва тез фурсатда олиб беришни ваъда қилиб, 2017 йилнинг июль ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар жами 73 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг жуда кўп миқдордаги 9 миллиард 374 миллион сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда айбланган.

Бугун жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг биносида, очиқ суд мажлисида, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган И.Телябаевга оид жиноят иши муҳокамаси бошланди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!