Фарғонада 66 ёшли аёл фирибгарлик учун 21 марта судланди (видео)

Фарғонада 66 ёшли аёл фирибгарлик учун 21 марта судланди (видео)

Фарғоналик 66 ёшли аёл Ҳ.Э. 21 марта судланган. Ҳар сафар у бир хил жиноят, яъни фирибгарлик учун суд қилинган. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастури хабар берди.

Аёлнинг 21 марта судланишига одамларнинг чорва молларини фирибгарлик йўли билан олиб қўйгани сабаб бўлди. Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, Ҳ.Э.нинг жиноий ҳаракатлари сабабли уч киши 52,5 миллион сўм зарар кўрган.

Суд Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида аёлга 5 йилу 2 ой қамоқ жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!