Фарғонада 5 ёшли қизчани ўлдириб, ички аъзоларини олиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди

Фарғонада 5 ёшли қизчани ўлдириб, ички аъзоларини олиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди

Интернет ижтимоий тармоқларида Олтиариқ туманида 5 ёшли қизчани ўлдириб, ички аъзолари олиб кетилганлиги ҳақида аудиохабар ва фотосурат тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ бу ҳақда баёнот берди.

Фарғона вилояти ИИБ шуни маълум қиладики, вилоят ҳудудида юқоридаги аудиохабарда келтирилган ҳолат содир этилмаган.

Фуқароларимиздан бундай асосланмаган маълумотлар таъсирида қўрқув ва саросимага тушмасликларини сўраймиз.

Шу ўринда, айрим ҳамюртларимиз учун шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига, жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотларни тарқатганлик учун қонунларимизда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Юқоридаги овозли хабар ҳам одамлар орасида ваҳима ва саросима уйғотишга, ҳуқуқ-тартибот органларини обрўсизлантиришга қаратилган ёлғон ахборот эканлигини унутманг.

Ҳозирда асоссиз ёлғон ахборот тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!