Фарғонада 5 та уйда ёнғин чиқди

Фарғонада 5 та уйда ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 06:12да Қўқон шаҳар, Омонлик кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро М.М яшаш уйининг 80 кв.м. майдонда том қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин тарқалиши натижасида 20-21-22-24-уйларнинг том қисмида енгил алангаланувчи тез ёнивчи сомонпоялар сақланаётганлиги сабабли, ёнғин тарқалиб, аҳоли яшаш уйларининг том қисмининг жами 150 м2 майдони ёнғиндан зарар кўрган.

Содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлари 06:17да етиб бориб, 06:29да ёнғин ўраб олиниб, 08:47да тўлиқ ўчирилган. Содир бўлган ёнғинда фуқароларнинг жабирланиши ва халок бўлиш холатлари мавжуд эмас.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чмқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ушбу ҳонадон шаҳар ФВБ 5-ҲЁҚҚ инструктор қутқарувчилари томонидан 2021 йил 18-февраль куни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан йўриқномадан ўтказилиб, махсус дафтарга имзо қўйдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!