Фарғонада 34 ёшли йигит хотинининг акасини ваҳшийларча ўлдирди

Фарғонада 34 ёшли йигит хотинининг акасини ваҳшийларча ўлдирди

Жанжалга оилавий келишмовчиликлар учун куёвини “тарбиялаб” қўйиш учун қайн аканинг аралашуви сабаб бўлган.

“Jahon.uz”нинг ишончли вакили томонидан қўлга киритилган суд ҳужжатларига кўра, 2019 йил 24 октябрь куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Ф.Ғаниев судланган Воҳид Валиевич Мирзаевга оид жиноят ишини унинг апелляция шикояти асосида кўриб чиқди.

Мирзаев Воҳид Валиевич, 1985 йил 1 августда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, судланмаган, ишламаган 2019 йил 15 майда қамоққа олинган Воҳид Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Жиноя кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 15 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Суднинг ҳукмига кўра, Воҳид Мирзаев куни турмуш ўртоғи Х.М. билан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашгани ҳақида Х.М. акаси Ж.М.га айтганида, Ж.М., В.М. билан гаплашиб олиш учун Б.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли таксида уйига бориб, уни Фурқат туманидаги “Шерали Хамзалиев” фермер хўжалиги шийпони йўлига олиб бориб, у билан муштлашиб кетиб, жанжал давомида қўлидаги пичоқ билан Ж.М.га ташланиб, чап кўкрак қафаси орқа томони ва бошқа соҳаларига бир неча марта уриб, уни қасддан ўлдирганликда айбли деб топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!