Фарғонада 3 та қопда гиёҳванд восита сақлаган фуқаро қўлга олинди

Фарғонада 3 та қопда гиёҳванд восита сақлаган фуқаро қўлга олинди

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 14 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддасини сақлаган фуқаро фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон туманида 2019 йил 6 январь куни вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ҳамда Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Қушқўноқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Тни яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Унинг ҳовлисидаги тандирхона тагидан бир дона 3 литр сиғимли шиша банкада ҳамда бир дона полимер пакетга алоҳида қилиб солинган наша гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган. Бундан ташқари А.Тни яшаш хонадони томи остидан 3 дона оқ рангли полиэтилен қопларга алоҳида солинган наша гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириш учун далилий ашё сифатида ИИБга олинган.

А.Тни яшаш хонадонидан топилган бир дона шиша банкага солинган наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 109 грамм, бир дона полимер пакетга солинган наша гиёхванд моддасининг соф вазни 247 грамм, 1 чи қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 7 кг 367 грамм, 2 чи қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 3 кг 373 грамм, 3 чи қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 3 кг 745 грамм жами 14 кг 841 граммни ташкил қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!