Фарғонада 16 ёшли ўсмирнинг куйган ҳолдаги жасади топилди

Фарғонада 16 ёшли ўсмирнинг куйган ҳолдаги жасади топилди

2019 йилнинг 20 декабрь куни соат 05:20да Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Обод” МФЙ Бўстон кўчасида жойлашган 36-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 10 дақиқада етиб борган вақтда яшаш уйининг ички ва том қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:33да қуршаб олинган ва соат 06:00да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 100 кв. метр.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй бекасининг набираси, 2003 й.т. фуқаро А.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғиннинг тахминий сабаби - қўлбола ўтинли иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдирилиши.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!