Фарғона водийсига йўл олган самолётлар мажбуран Тошкентга қўндирилмоқда. Нега? (фото)

Фарғона водийсига йўл олган самолётлар мажбуран Тошкентга қўндирилмоқда. Нега? (фото)

Фарғона водийси шаҳарлари— Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон ва бошқа ҳудудларни қуюқ туман қамраб олди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.

Йўлларда кўриш ҳолати жуда ёмонлашган бўлиб, ҳайдовчилар ҳатто туманга қарши фаралар ҳам қутқармаётганидан нолимоқда.

«Қўқонда даҳшат даражада туман! Фарғона вилоятига йўл олганлар, эҳтиёт бўлинглар», — дея огоҳлантиради «Эхо Узбекистана» Telegram-канали фойдаланувчиларидан бири.

Туман туфайли аэропортларда ҳам муаммолар юзага келган.

«HY-670 Новосибирск — Наманган рейси билан учиб келган самолёт кучли туман туфайли Тошкентга аэропортига йўналтирилган. Наманган аэропортидаги горизонтал кўриниш 0—15 метр атрофида сақланиб қолмоқда», — дейилади «Новости Ташкенцкого неба» Telegram-каналидаги хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!