Фарғона вилоятида 2 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинган 9-синф ўқувчиси ҳибсга олинди

Фарғона вилоятида 2 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинган 9-синф ўқувчиси ҳибсга олинди

Фарғона вилояти Риштон туманида 2 ёшли қизни зўрлашда гумон қилиниб хусусий болалар боғчасидан бири эгасининг 16 яшар ўғли ҳибсга олинди. Ҳодиса жорий йилнинг 4 март куни содир бўлган, дея хабар берди cа-news.org .

19 март куни туман марказида жойлашган болалар боғчасида икки яшар қизнинг зўрланганлиги ҳақида, яширин бўлиш шарти билан, Риштон фуқароси хабар берган.

Қизалоқни зўрлаган бола Фарғона вилояти Риштон шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Ўсмирнинг онаси уйида хусусий болалар боғчасини очган ва зўрланган қиз шу болалар боғчасида тарбияланади. Ўша куни она иши сабаб кетган. Болаларга қарашни эса ўғлига топширган. Қайтиб келганида эса қизалоқ аллақачон шифохонага интенсив терапия бўлимига олиб кетилган бўлган , - дейди маҳалла фаоллардан бири.

Риштон тумани мактабгача таълим бўлимининг бошлиғи Авазжон Ғаниев бу ҳодисани тасдиқлади ва болалар боғчасининг ноқонуний фаолият юритганлигини маълум қилди.

Тўққизинчи синф ўқувчиси ўқиётган мактаб директори эса журналистларнинг саволларига жавоб бермади ва бу ҳодиса атрофида шов-шувларни яратмасликни сўраб Нима кераги бор тирноқ ичидан кир қидириб, ҳаммаси аллақачон жим бўлди-ку , дея гўшакни қўйиб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!