Фарғона вилояти ҳокими сўконғич раҳбарларга муносабатини билдирди

Фарғона вилояти ҳокими сўконғич раҳбарларга муносабатини билдирди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятлар ҳокимлари қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида саволга жавоб берди.

Баъзи ижтимоий тармоқларда вилоятда ҳокимлар қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сизнинг назарингизда, бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак?

Раҳбар ҳам инсон, у ҳам хато қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас.

Айрим ҳолларда ҳокимларимизнинг қўл остидаги ходимларга қаттиқ талаблар қўйиши учраб туради. Бироқ раҳбарда қатъиятлик, талабчанлик етишмаса, белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошира олмайди. Ҳеч бир ҳоким кўнгилхушлик учун овозини баланд кўтариб гапирмайди.

Шу ўринда афсус билан таъкидлаш лозимки, айрим ходимларимизда ҳали ҳам эски усулда фақат юқорининг топшириғини кутиб, ҳисоботдан-ҳисоботгача ишлаш, кунлик майда ишлар билан ўралашиб юриш ҳоллари учрайди. Ахир ҳудудларни комплекс ривожлантириш, пировардида, халқни рози қилишда ҳар бир соҳа, ҳар бир ходимнинг ўз ўрни ва ҳиссаси бўлиши керак. Ҳар биримиз ҳуқуқларимиз билан бирга бурч ва маъсулиятимизни унутмаслигимиз лозим. Бугун олдимизда жуда улкан вазифалар, юксак марралар турибди. Жонажон ватанимизнинг порлоқ келажаги ва тараққиёти учун барчамиз жипс ва аҳил бўлиб, янада ғайрат билан меҳнат қилишимиз ҳар қачонгидан муҳимдир.​

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда селектор йиғилишида Оқтўбеда ҳалок бўлганларнинг 16 нафари истиқомат қилган Тошлоқ тумани раҳбарияти ва аҳолисини ҳақоратлагани ижтимоий тармоқларда турли муҳкокамаларга сабаб бўлганди.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!