Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиши юзасидан жиноят иши очилди

Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиши юзасидан жиноят иши очилди

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида уч киши (2 нафари ҳарбий хизматчи) ис газидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни (соат 13:00) Фарғона шаҳар «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи икки нафар фуқароларни жасадлари ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!