Фарғона шаҳрида тилла тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳрида тилла тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.2021 йил октябрь ойида Ш.С таниши А.Д исмли аёлнинг ишончига кириб фарзанд кўрмаётгани сабабли Россия давлатига бориб, даволаниб келиш учун жами 2000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритиб, тилла тақинчоқларни бошқа шахсларга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!