Фарғона шаҳрида аёлни хонадонини тунаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳрида аёлни хонадонини тунаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар Термиз кўчасида яшовчи Э.У исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон сейфида бўлган 500 АҚШ доллари ва 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!