Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлими мудири "пора" билан қўлга тушди

Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлими мудири "пора" билан қўлга тушди

Унда аниқланишича, Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлими мудири бош шифокор орқали мазкур тиббиёт марказида ишловчи икки нафар ходимнинг штат бирликларини 1 “ставка”дан 1,5 “ставка”га кўтариб беришни айтган ҳолда 500 АҚШ доллари талаб қилган. Мудир хонасида 400 АҚШ доллар миқдордаги пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан коррупсияга қўл урган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!