Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг нархи қанчалиги айтилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг нархи қанчалиги айтилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи хорижий инвесторларга сотилади. Компаниянинг устав капиталидаги Ўзбекнефтгаз нинг улуши кейинчалик Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компаниясига сотиш учун Давлат активларини бошқариш бўйича агентликка топширилган.

Эндиликда корхона тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўли билан модернизация қилиш ва қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида сотилиши маълум бўлган.

Инвестор қувватлардан фойдаланишни таъминлаш билан қайта ишлаш заводига эгалик қилиш, модернизация қилиш ва ундан фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялар консорциумини ташкил этиш ниятида.

PT Trans Asia Resources заводининг 100 фоизини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган асосий шартларга мувофиқ 16 млн доллар дастлабки тўлов эвазига олади.

Завод янги эгасига ўтгандан кейин 14 ой ичида улардан эски эгасининг қарзларини тўлаши талаб қилинмайди.

Заводнинг имтиёзлари ва субсидиялари, барча лицензиялари ва бошқа рухсатномалари амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 апрелига қадар ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган ва ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, машиналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва бошқалар божхона тўловларидан озод этилади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!