“Фарғона Иссиқлик электр маркази”да пайвандлаш жараёнида чақнаш содир бўлди

“Фарғона Иссиқлик электр маркази”да пайвандлаш жараёнида чақнаш содир бўлди

ФВБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Фарғона Иссиқлик электр маркази” чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган, ишчи хизматчилар орасида тан жарохати олганлар, жабирланганлар ва вафот этганлар йўқ.

Воқеа жойига Ёнғин-қутқарувчилар 09:08да етиб бориб, 12:03да сиғимнинг атрофида совутиш мақсадида ўраб олиниб назоратга олинган. Чақнашни тахминий сабаби олдиндан ўрнатилган кўпик бериш қурилмасини алмаштириш жараёнида (пайвандлаш) оловли ишларни олиб бориш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, хозирда сериштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Содир бўлган чақнаш “Фарғона Иссиқлик электр маркази” АЖнинг кундалик иш режимига ўз таъсрини ўтказмаган бунинг сабаби тамирлаш жараёнидаги хавфсизлик масалалари таъминланиб, тармоқдан ажратилган ҳолда иш жараёни амалга оширилаётган бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!