"Фақат маҳалла раисларига таниш ёки қариндош бўлган оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда"

"Фақат маҳалла раисларига таниш ёки қариндош бўлган оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда"

Бугун АОКА штабида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан вазирлик фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолияти қандай ташкил этилмоқда? Фақат маҳалла раисларига таниш ёки қариндош бўлган оилаларга ёрдам кўрсатилаётганига ҳам гувоҳ бўлаяпмиз.

Мазкур марказ Ўзбекистон Республикасига COVID-19 пандимиясидан жабр кўрган аҳолига, биринчи навбатта эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат махсулотлари ва дори-дармонларни етказишга кўмаклашиш мақсадида жорий этилди.

 Маҳалла раисларининг қариндошлари ва танишларига ёрдам кўрсатилмоқда, деган эътирозни қабул қила олмаймиз. Бугун мамлакатимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Шундай оғир кунда таниш-билишчилик, таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйган ходимларга тизимда ЎРИН ЙЎҚ!

Бу ҳақида маҳалла раислари ҳудудий бошқармалар орқали Вазир томонидан деярли ҳар куни огоҳлантирилмоқда.

? Агар шундай ҳолатлар кузатиладиган бўлса, вазирликка хабар қилишингизни сўраймиз!

Ҳар бир ҳудуддан 5 нафардан масъулларнинг телефон рақамларини вазирликнинг телеграмдаги Asl kuch birlikda (https://t.me/aslkuchbirlikda) номли расмий телеграм канали орқали эълон қилдик.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Халқ назорати" гуруҳи билан жуда фаол ишлаяпмиз.

Вазирлик "Зўр ТВ" телеканали билан ҳамкорликда янги лойиҳани ишга туширмоқда. Ташкил этиладиган кўрсатув орқали аҳолидан тўғридан-тўғри мурожаатларни қабул қилиш имконияти яратилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!