"Фаластинга озодлик": Лондон халқи Исроилни тўхтатишни талаб қилмоқда

"Фаластинга озодлик": Лондон халқи Исроилни тўхтатишни талаб қилмоқда

Шанба куни Буюк Британиянинг пойтахтида Фаластинни қўллаб-қувватловчи  намойиш  бўлиб  ўтмоқда,  деб хабар беради РИА Новости.

"Буюк Британия ҳукумати зудлик билан чоралар кўриши ва Исроилни тўхтатиши керак", дейилади акция  ташкилотчиларининг талабномасида.

Лондон марказидаги хиёбонда бир неча минг кишилик намойиш бошланди. Унинг йўли Лондоннинг  марказий туманларидан ўтиб, Кенсингтонда, Исроил элчихонаси яқинида тугади. Элчихона қўриқланадиган  Кенсингтон  сарой боғларида  (элчихоналар  билан  бирга  унда  жойлашган  миллионлаб долларлик қасрлар туфайли "миллиардерлар кўчаси" лақабини олган) кўчада жойлашганлиги сабабли, тўғридан-тўғри элчихона яқинида намойиш уюштириш тақиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!