Фаластинда фавқулодда ҳолат муддати яна бир ойга узайтирилди​​​​​​​

Фаластинда фавқулодда ҳолат муддати яна бир ойга узайтирилди​​​​​​​

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос коронавирус тарқалиши муносабати билан эълон қилинган фавқулодда ҳолатнинг муддатини яна 30 кун узайтириш ҳақидаги қарорни имзолади. 

Фавқулодда ҳолат асносида коронавирусдан ҳимояланиш учун жорий этилган чоралар давом эттирилади. Фаластин бош вазири Муҳаммад Иштийянинг маълум қилишича, барча вилоятларда соат 17:00 дан 10:00 гача комендантлик соати жорий этилди. Соат 17:00 дан кейин дорихоналардан ташқари барча иш жойлари ёпиқ бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Фаластин раҳбарияти 6 март куни бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!