ФАКТ! Коронавирусга қарши энг яхши чора — таҳорат (ВИДЕО)

ФАКТ! Коронавирусга қарши энг яхши чора — таҳорат (ВИДЕО)

Айни дамда дунё олимлари, биологлар, тадқиқотчилар коронавирусга чалинмаслик учун турли чораларни айтишяпти. Аввало, қўлни совунлаб тозалаб ювиш кераклиги айтилди. Кейин эса оғизни тез-тез чайиб туриш керак, дейилди. Яқинда эса бурунни тозалаб туриш ҳам коронавирусга чалинишнинг олдини олиши таъкидланди.

Бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, бундан 1400 йилча олдин бугунги коронавирусга чалинмасликнинг энг яхши чораси маълум қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) таҳорат олиш инсонни ҳар қандай хасталикдан асрашини бот-бот таъкидлаганлар. Ҳадисларда ҳам таҳоратнинг устун жиҳатлари кўп бор таъкидланган.

Энди эътибор беринг, олимлар коронавирусга чалинмаслик учун қўлни яхшилаб совунлаб ювиш кераклигини маслаҳат беришяпти. Таҳоратда эса қўлни уч марта яхшилаб совунлаб ювиш керак. Кунига беш маҳал намоз ўқилишини инобатга олсак, ҳар намоз олдидан таҳорат оладиган бўлсангиз, бу кунига қўлингизни 15 марта совунлаб ювиш дегани.

Таҳоратда оғиз уч марта ғарғара қилинади. Бунда оғиз бўшлиғи микроблардан тозаланади. Агар ҳар намоз олдидан таҳорат қилсангиз, бир кунда сиз оғзингизни 15 марта тозалайсиз.

Ҳар таҳоратда бурун уч марта тозаланади. Бу бир кунда беш маҳал таҳоратда 15 марта тозалаш дегани.

Ҳар таҳоратда юз уч марта яхшилаб ювилади. Бу ҳам беш маҳал таҳорат олинса, юзингизни 15 марта ювасиз дегани.

Хуллас, таҳорат олган соч очидан тортиб оёққача ювасиз. Таҳорат шундай мукаммалки, бутун танангизнинг озода, пок бўлишини таъминлайди.

Шу боисдан коронавирусга чалинмаслик учун қўлни ёки юзни совунлаб ювинг, деб башорат қилишга ҳожат йўқ. Тангри Таоло бандаларига пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в) орқали ҳар қандай хасталикнинг олдини олувчи шифони ато этган. Бу таҳорат, бу ибодат.

Шундай экан, коронавирус ёки умуман бошқа бирор-бир хасталикка чалинмаслик учун таҳорат олиб, ибодат қилиш, беш маҳал намозни канда қилмаслик, Аллоҳдан сўраш керак.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!