«Facebook» шубҳали контентларни текширади

«Facebook» шубҳали контентларни текширади

“Facebook“ ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар фото ва видеоларининг ҳақиқийлигини текширишни бошлади. Бу ҳақда маҳсулотлар бўйича менежер Антония Вудфорд компаниянинг корпоратив блогида хабар берди.

“Бугунги кунда дунё бўйича 17 мамлакатдаги 27 та ҳамкоримиз учун фото ва видеоларни текширишни кенгайтирмоқдамиз. Бу дезинформацияни тезроқ аниқлашга ва чора кўришга ёрдам беради”, – дея ёзади менежер.

“Барча шубҳали нашрлар аниқланади“, – дея хабар қилади компания.

Компания ёлғон контентларни аниқлаш учун турли сигналлардан фойдаланувчи ўз-ўзини ўрганиш моделини яратди.

Компания экспертлари сурат ва видеоларни текшириб боради. “Facebook“ шунингдек суратлардан матнни кўчириш учун белгиларни оптик аниқлашдан ҳам фойдаланади. Ижтимоий тармоқ сурат ва видеолар манипуляциясини аниқлашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошларида “Facebook“ ижтимоий тармоқдан троллинг билан боғлиқ юзлаб нашр ва аккаунтларни ўчириб ташлади. Компания раҳбари Марк Цукербергнинг хабар беришича, ушбу мамлакатлар “бутун дунё бўйлаб бир неча марта инсонларни алдаган ва уларни манипуляция қилган”. Сўзининг давомида у ижтимоий тармоқлар ёрдамида сайловларга аралашувдан сақланишга имкон берувчи воситалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!