Facebook жиддий редизайнни эълон қилди

Facebook жиддий редизайнни эълон қилди

Марк Цукерберг Facebook, Instagram, Whatsapp ва компанияга тегишли бошқа ижтимоий платформаларда 2004 йилдан бери энг катта ўзгаришларни эълон қилди.

Алгоритмнинг янги версиясида асосий урғу янгиликлар лентасидан сторис, гуруҳлар ва воқеаларга берилади.

Бу ўзгаришлар ҳам платформаларнинг дизайни, ҳам маълумот алмашинувнинг хавфсизлиги ва қулайлашуви билан боғлиқ.

  • Messenger мобил иловаси орқали юбориладиган маълумотлар икки томонда ҳам шифрланади. Маълумотларни ўртада тутиб қолиш, ўқиш қийинлашади.
  • Messenger WhatsApp билан интеграциялашади. Messenger орқали WhatsApp га хабар юбориш, WhatsApp фойдаланувчиси ҳам жавоб қайтара олиши мумкин бўлади. Ёзишмалар олиб бориш учун иловани алмаштириш шарт бўлмайди.
  • Instagram да лайкларни яшириш функцияси ишга тушади. Пост эгаси лайкларни обуначилардан яшириши мумкин. Пост нечта лайк олгани ва унга кимлар лайк босганини фақат пост эгаси билиши мумкин.
  • WhatsApp хавфсиз тўлов тизими Ҳиндистонда синовдан ўтказилди. 2019 йил охирига бориб, бошқа давлатларда ҳам йўлга қўйилади. WhatsApp фойдаланувчилари ушбу хизмат орқали тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади.
  • Facebook мобил иловасидаги ажралиб турувчи мовий ранг камайиб, оқ ранг кўпаяди. Илова дизайни ўзаради.

Ўзгаришлар аввал АҚШда синовдан ўтади, сўнг бошқа давлатларга тарқалади. Десктоп версияси дизайни ҳам келгуси бир неча ой ичида ўзгаради.

  • Instagram постлари тепасида биринчи фото ёки видео турмайди.

30 апрель куни Цукерберг Facebook да ҳозирга қадар ҳамманинг ҳамма билан мулоқотига асосий урғу берилгани, дунёдаги барча одамларни бир-бири билан боғлаш муҳим мақсад бўлганини, аммо келажакда бундай ёндашув ўзгаришини айтган. Унинг айтишича, келажак шахсий ҳаёт дахлсизлигидир (Future is private). Келгусида барча ўзгаришлар кичик гуруҳлар, шахсий мулоқотларга қаратилади. Шахсий ҳаёт, қизиқишлар дахлсизлиги, ҳар бир инсоннинг ўз ҳикоясини ким билан ва қандай шаклда бўлишишни ўзи кўпроқ назорат қила олиши, ўзаро мулоқотларнинг хавфсизлиги Facebook платформаларидаги ўзгаришларнинг пировард мақсади бўлади.

Manba: minbar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!