Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро эртага бўлиб ўтадиган Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинидан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.
«Аввало, ташриф учун барчага раҳмат айтаман. Биз кеча Малайзияга етиб келдик ва тикланиш машғулотларини олиб бордик ҳамда эртанги учрашувга тайёргарликни бошладик. Бу аввалги учрашувдан кўра фарқли ўйин бўлади. Дунёдаги энг кучли жамоа ва энг кучли мураббийлардан бири — Марсело Бьелсага қарши баҳс олиб борамиз. Бизни олдинда қийин ўйин кутиб турибди. Биз рақибдан қўрқмаймиз ва ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз. Бу ўртоқлик учрашуви, лекин майдонда боримизни берамиз.
Бу ўзимизни кўрсатишимиз учун яхши имконият. Кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қиламиз, чунки уларга имконият бериб бўлмайди. Вазиятни ўз қўлимизга олишимиз керак. Ҳар доим ҳам ҳужумда ҳаракат қилиб бўлмайди.
Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли жамоаларига қарши ўйин ўтказамиз. Биз айнан шундай учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Танқидлар бўлиши табиий, лекин биз ҳамма спорт турларида бўлгани каби натижа ҳақида ўйлашимиз керак. Ўртоқлик ўйини бўлса-да, бор имкониятимизни ишга солишимиз, қаттиқ ишлашимиз ва биргаликда ҳаракат қилишиз зарур. Бу спорт ва оддий ўйинларида ҳам, барча жиҳатларни эътиборга олиш керак.
Ўртоқлик учрашувларини ўзимизни кўрсатиш учун имконият, чунки мундиалда бунга вақт бўлмайди. Узоқ сафар кутиб тургани учун, баъзи футболчиларни ортиқча чарчатишни истамадик, мен уларнинг барчалари билан гаплашдим. Жаҳон чемпионатига қадар бизда 8 ой вақт бор ва биз барча футболчиларнинг ўйинини кузатамиз», - деди 52 ёшли италиялик мутахассис.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.