Эйфель минорасида Жак Ширакнинг хотирасига чироқлар ўчади

Эйфель минорасида Жак Ширакнинг хотирасига чироқлар ўчади

Бугун, 27 сентябрь оқшомида Париждаги Эйфель минорасини ёритиш тизими Франция собиқ президенти Жак Ширак хотирасига бағишланиб ўчирилади.

Бугун, Франция пойтахти мери Анн Хидалго ҳам собиқ давлат раҳбарининг ўлими муносабати билан барча расмий биноларда байроқлар туширилишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жак Ширак 26 сентябрь куни эрталаб 87 ёшида яқинлари даврасида вафот этди. У 1995 йилдан 2007 йилгача Франция президенти лавозимини эгаллаган. Бунгача Жак Ширак 18 йил Парижнинг мери бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!