Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?

Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг аввалида иштон кийишга буюрар, сўнгра қучоқлар эдилар. Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларига молик бўлганларидек шаҳватига молик бўла олар эди?»

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».

Бошқа ривоятда: «Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

300. Кабша бинт Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

У Абу Қатоданинг ўғлининг хотини эди. «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса, ичиб олиши учун идишни унга энгаштириб тутди. У ўзига қараётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. «Ҳа», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

Манба: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!