ЕХҲТда 26 йил ичида илк бор журналистлар хавфсизлиги бўйича бир қарорга келинди

ЕХҲТда 26 йил ичида илк бор журналистлар хавфсизлиги бўйича бир қарорга келинди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо давлатлар журналистлар хавфсизлиги ва сўз эркинлигига тааллуқли ҳужжатни қабул қилишга келишиб олишди. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири, жорий йилда ташкилотда раислик қилаётган Энцо Моаверо Миланези маълум қилди.

“ЕХҲТ 26 йилдан кейин илк бор журналистлар хавфсизлиги, матбуот, плюрализм (турфа фикрлик) эркинлиги, журналистлар оғир шароитда бўлганда, уларга таъқиб хавф солаётганда уларнинг хавфсизлигига тааллуқли ҳужжатни қабул қилиш бўйича бир қарорга келди”, деб айтган Миланези ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши якунларига кўра ўтган матбуот анжуманда.

Унинг айтишича, ҳужжатни энди якунига етказиш ва тарқатиш керак бўлади.

“Биз 26 йил давомида бу келишувга келолмаганмиз. Бундай якдил қарор демократия ва плюрализмнинг бу бандини фуқаролик жамиятига татбиқ қилишни таъминлайди”, деб таъкидлаб ўтган Италия вакили.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!