Европарламент энергетика инқирози ва Украинадаги воқеаларни муҳокама қилади

Европарламент энергетика инқирози ва Украинадаги воқеаларни муҳокама қилади

3-6 октябрь кунлари Страсбургда бўлиб ўтадиган Европарламент ялпи мажлиси доирасида депутатлар Украинадаги вазият ва энергия нархининг ошишини муҳокама қиладилар.

Сессия кун тартибига кўра, тегишли муҳокамалар 6 октябрга белгиланган.

Депутатлар Украинадаги можаро билан боғлиқ воқеаларни, жумладан, Россиядаги қисман сафарбарлик, тўртта янги ҳудудни киритиш ва ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилади.

Шунингдек, энергетика соҳасидаги инқирознинг кучайиши фонида парламент аъзолари энергия нархлари ва унинг истеъмолини камайтириш чоралари бўйича ўз позицияларини белгилайдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!