Европанинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари маълум бўлди

Европанинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари маълум бўлди

Буюк Британияга 11,4 миллиард еврога тушадиган Лондон энг юқори ифлосланган ва ҳавосининг сифати энг ёмон Европа шаҳарлари орасида биринчи бўлди, деб хабар берди “Le Figaro” Европа жамоат саломатлиги альянси учун тайёрланган “CE Delft” тадқиқотидан олинган маълумотларга асосланиб.

Унга кўра, Бухарест ва Берлин мос равишда кейинги ўринларни эгаллашган. Париж йиллик харажатлари 3,5 миллиард евро билан еттинчи ўринни забт этган.

Умумий ҳисоботга кўра, Европада ҳавонинг ифлосланиши, шу жумладан, эрта ўлим, касал ва йўқотилган иш кунлари учун тўловлар йилига 166 миллиард еврога тушади.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида Европа Иттифоқининг 27 мамлакатидаги 432 шаҳар кўриб чиқилган.

Тадқиқотда учта асосий ҳавони ифлослантирувчи моддалар ҳақида маълумот олинган: заррачалар, азот диоксиди ва карбонат ангидрид.

Европа атроф-муҳит агентлигининг маълумотларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши Европада йилига 480 минг кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!