Европанинг энг қадимий обидаларидан бири 3 ойлик карантиндан сўнг қайта очилди

Европанинг энг қадимий обидаларидан бири 3 ойлик карантиндан сўнг қайта очилди

Италия пойтахти Рим шаҳридаги қадимий Колизей амфитеатри 3 ойлик карантиндан сўнг 1 июнь куни сайёҳлар учун ўз эшикларини қайта очди.

Расмийларнинг таъкидлашича, амфитеатрга бир кунда 300 нафаргача сайёҳ ташриф буюриши мумкин. Бинога кираверишда ҳароратни ўлчаш сканерлари, дезинфекция воситалари, ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилиш учун белгилар қўйилган бўлиб, бу тарихий обидага ташриф буюрувчилар хавфсизлигини имкон қадар таъминлашга ёрдам беради.

“Колизейни 3 ойлик карантин даврида кўриш ғайритабиий ҳолат эди. У Рим ва Италиянинг рамзи ҳисобланади. Аммо “бўшлиқ” ҳисси унинг гўзал ҳуснига зарар етказди”, дейди амфитеатр директори Алфонсина Руссо.

Дастлаб, ҳар 15 дақиқада 14 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлар Колизейга кириши мумкин.

Тур ўртача 45 дақиқа ёки 1 соат давом этади. Бунда барча ташриф буюрувчилардан ниқобда бўлиши талаб этилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!