Европада "ўлим жавзосига қарши курашиш декларацияси" қабул қилинди

Европада "ўлим жавзосига қарши курашиш декларацияси" қабул қилинди

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакили ва Европа Кенгаши Бош котиби томонидан "Европа ва Жаҳон миқёсида ўлим жазосига қарши биргаликда курашиш декларацияси" қабул қилинди.

Унда Европа Кенгашининг 47 ва Европа Иттифоқининг 28 аъзоси 10 октябрни "ўлим жазосига қарши кураш куни" деб эълон қилди. Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашига аъзо давлатлар ўлим жазосини бекор қилди.

Декларация икки ташкилотнинг барча ҳолатларда ўлим жазосига қарши кучли қаршилигини таъкидлайди

"Ўлим жазоси – инсоний қадр-қимматга тажовуздир. Бу шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомала бўлиб, ҳаётга зиддир", дейди ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакили Федерика Могерини

Могерини эълон қилган декларацияда ўлим жазосини қўллашни тўхтатишга чақирилган. Ушбу чоралар асосан Беларусь Республикасига қаратилган бўлиб, Беларусь ўлим жазоси сақланиб қолган ягона Европа давлатидир.

Manba: turon24

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!