Европада Россия билан боғлиқ бузғунчилик ҳаракатлари кучайиши мумкин
Европа хавфсизлик идоралари яқин ойларда Россия билан боғлиқ деб баҳоланаётган диверсиялар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда Welt am Sonntag ва The Telegraph ўз манбаларига таяниб хабар берди.
НАТОнинг юқори лавозимли вакилига кўра, альянс Москвадан янада агрессив ахборот сиёсати ва Европада гибрид ҳужумлар кўпайишини кутмоқда.
Нашрлар суҳбатлашган манбаларнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар Европа давлатларининг мудофаа салоҳиятини кучайтиришига жавоб сифатида кўрилаётган бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда Россия ҳарбий разведкаси — ГРУ билан боғлиқлик ҳақида ҳам гумонлар билдирилган.
Манбаларга кўра, Москва Европада Украинага ёрдам бериш хавфли экани ҳақида тасаввур шакллантириш ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринмоқда. Украинага қурол етказиб берувчи Европа мудофаа компаниялари раҳбарларига нисбатан таҳдидлар ва суиқасд режалари ҳақидаги хабарлар ҳам