Европада коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Европада коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Бугунга қадар Хитойдан ташқари Ҳонгконг, Япония ва Филиппинда учта ўлим ҳолати қайд этилганди. Ҳаммаси бўлиб 1526 киши касаллик қурбонига айланди. 

Францияда коронавирусга чалинган хитойлик сайёҳ вафот этди. Бу Осиёдан ташқарида қайд этилган янги касалликдан илк ўлим ҳолатидир, деб хабар бермоқда BFM TV Франция соғлиқни сақлаш вазири Аньез Бузенга асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, Хубэй вилоятидан бўлган 80 ёшли эркак Францияга 16 январда келган. У 25 январда коронавирус симптомлари билан касалхонага ётқизилган.

Бузеннинг қўшимча қилишича, хитойлик сайёҳ билан бирга унинг қизи ҳам коронавирус юқтирганлиги аниқланиб касалхонага ётқизилган. Вазирнинг сўзларига кўра, аёлнинг саломатлиги яхши ва тез кунларда унга жавоб берилади.

Бугунга қадар Хитойдан ташқари Ҳонгконг, Япония ва Филиппинда учта ўлим ҳолати қайд этилганди. Ҳаммаси бўлиб 1526 киши касаллик қурбонига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!