Европада коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашди

Европада коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашди

Европанинг бир қатор мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Бу ҳақда Европа соғлиқни сақлаш комиссари Стелла Кириакидис маълум қилди.

«Aйрим мамлакатларда вазият март ойида коронавирус авжига чиққан вақтдагидан ҳам ёмонроқ. Бу ниҳоятда ташвишлидир”, деди у.

Европа комиссарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи жуда тез ҳаракат қилишга тайёр бўлиши керак. Кириакидис Европада баҳордагига ўхшаш вирус тарқалишининг олдини олиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади, шунинг учун шошилинч равишда эпидемиологик чоралар кўриш зарур.

Aввалроқ, Канада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилган бўлса, Aвстрия 13 сентябрь куни худди шундай баёнот билан чиққанди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!