Европада июнь ойидаги жазирама 14 мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди — Politico
Европада июнь ойида кузатилган кучли жазирама оқибатида 14 мингдан ортиқ одам вафот этган. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Мутахассислар таъкидлашича, иқлим ўзгариши таъсирида экстремал иссиқлик тўлқинлари тобора тез-тез ва кучлироқ кузатилмоқда. Улар айниқса кекса ёшдагилар, сурункали касалликларга чалинганлар ҳамда соғлиғи заиф инсонлар учун жиддий хавф туғдиради.
Экспертлар келгусида бундай иссиқлик тўлқинларига тайёргарликни кучайтириш ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кенгайтириш зарурлигини таъкидламоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
