Европада газ нархи рекорд даражада кўтарилди

Европада газ нархи рекорд даражада кўтарилди

Европа бозорида газ нархи рекорд даражада ошди, деб хабар берди РИА Новости.

Маълумот берилишича, минг куб метр газ нархи 700 доллардан ошган.

Савдо бошланишида октябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 679 долларни ташкил этган бўлса, кечга яқин 700,2 долларга етган.

Чоршанба куни нарх 670 долларга етганди, сешанба куни эса 660 доллардан ошганди.

Fitch агентлиги вакили Дмитрий Маринченконинг сўзларига кўра, нарх ошиши Европа газ омборларидаги ёнилғи захираларининг камлиги билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!