Европада газ нархи 1500 доллардан ошди

A A A
Европада газ нархи 1500 доллардан ошди

16 июнь, пайшанба кунги савдолар чоғида Европада газ нархи яна кўтарилиб, ҳар минг куб метр учун 1500 доллардан ошди. Буни ICE биржаси маълумотлари тасдиқлайди.

Шундай қилиб, Нидерландиядаги TTF хабидаги июль фьючерслари нархи 15,9 фоизга ошиб, бир мегаватт-соат учун 139,495 еврони ёки минг куб метр учун 1526 долларни ташкил қилди.

Газнинг нархи «Газпром» нинг «Шимолий оқим» газ қувури орқали газни ҳайдаш учун зарур бўлган газ турбинали двигателининг ишини тўхтатиб туриш ҳақидаги сўнгги баёнотлари фонида кўтарилмоқда. Натижада, 16 июндан бошлаб суткалик қуввати 67 миллион куб метргача етказилади.

Турбиналарни таъмирлаш билан боғлиқ кейинги муаммолар «Шимолий оқим» нинг ёпилишига олиб келиши мумкин, деб тан олди Россиянинг Европа Иттифоқидаги (ЕИ) доимий вакили Владимир Чижов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!