Европада акция: “Салом, мен мусулмонман!”

Европада акция: “Салом, мен мусулмонман!”

Бельгия Ислом федерацияси Салом, мен мусулмонман номли акция ўтказди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Акция доирасида мусулмон ёшлар Брюссел, Антверпен, Шарлеру, Гент, Льеж ва Намюр шаҳарларида ўн минг кишига гуллар ва Ислом дини ҳақида брошюралар тарқатишди. Бундан кўзда тутилган мақсад Бельгияда мусулмонларга нисбатан нотўғри тасаввурларнинг олдини олиш.

Биз мусулмонлар ҳақидаги салбий тасаввурларни йўққа чиқармоқчимиз , дейди тадбир ташкилотчиларидан Умар Сиқиэр.

Худди шундай акция Германия, Австрия, Швейцария, Нидерландия, Франция, Дания, Швеция, Норвегия, Италия, Австралия ва Канадада ҳам ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!