Европа Украинадан парранда гўшти олиб келинишини тақиқлади

Европа Украинадан парранда гўшти олиб келинишини тақиқлади

Евроиттифоқ Украинада парранда гриппи кузатилган ҳолатлар аниқланганидан кейин мазкур мамлакатдан парранда гўштини олиб келинишига вақтинчалик тақиқ қўйди.

“РИА Новости“ хабарида айтилишича, бу ҳақда Украина давлат озиқ-овқат таъминоти хизмати матбуот хизмати маълум қилган.

Мамлакатда парранда гриппи билан боғлиқ охирги ҳолат 18 январда Винница вилояти корхоналаридан бирида қайд этилган.

Тақиқ тухум ва тухум маҳсулотларига татбиқ этилмаган, дейилади хабарда.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!