Европа шаҳарлари Украинага электр генераторларини беради

Европа шаҳарлари Украинага электр генераторларини беради



Европанинг энг йирик шаҳарлари Украинага Россиянинг вайронкор ўққа тутилишидан омон қолиш учун электр генераторлари ва трансформаторлар совға қилади.

Европарламент президенти Роберта Метсола ва Флоренция мери Дарио Нарделла томонидан бошланган «Умид генераторлари» ташаббуси мамлакатнинг асосий объектлари, жумладан, шифохоналар, мактаблар, сув станциялари, парвариш марказлари, бошпана ва телефон линияларини электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

«Европа парламенти ва Европа Иттифоқи Украина билан гуманитар, ҳарбий ва молиявий жабҳаларда ажойиб бирдамлик кўрсатди. Энди улар қишдан ўтиш учун амалий ёрдамга муҳтож», - деди Метсола чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Европарламент президенти Европанинг барча шаҳар, қишлоқ ва минтақаларини «Умид генераторлари» кампаниясига қўшилишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!