Европа парламенти Россия элчиларини чиқариб юбориш таклифини рад этди

Европа парламенти Россия элчиларини чиқариб юбориш таклифини рад этди

Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша депутатларининг ЕИ мамлакатлари пойтахтларидан Россия элчиларини чиқариб юбориш ва бирдамлик билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириш тўғрисидаги таклифи Европарламент томонидан рад этилди, деди Латвиядан Европарламент депутати Сандра Калниете.

Бу қизиқарли ғояни Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Реинсалу расмий Таллин Россия дипломатик миссияси сонини қисқартиришга қарор қилганидан сўнг илгари сурди, бунга жавобан Москва Эстония элчисини чиқариб юборди. Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис ҳам Европада Россия элчихоналари бўлишидан «ҳеч қандай маъно йўқ», деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!