Европа Лигаси. "Атлетико" финалда "Марсель"ни йирик ҳисобда енгди

Европа Лигаси. "Атлетико" финалда "Марсель"ни йирик ҳисобда енгди

2017/18 йилги Европа Лигасининг финал ўйини ўтказилди. 

"Стад де Лион" ўйингоҳида кечган ўйинда "Атлетико Мадрид" "Марсель" билан куч синашди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Гризманн ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 49-дақиқада яна франциялик футболчининг ўзи дублини нишонлади. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Габи киритган гол мадридликларнинг йирик ғалабасини таъминлади. 

Европа Лигаси. Финал

Марсель Франция – Атлетико Испания 0:3 

Голлар: 0:1 – 21 Гризманн, 0:2 – 49 Гризманн, 0:3 – 89 Габи.
Марсель – Манданда, Сарр, Рами, Амави, Пайет (Лопес, 32), Луис Густаво, Окампос (Н`Жи, 55), Замбо-Ангисса, Товен, Сансон, Жермен (Митроглу, 74).
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько (Хуанфран, 46), Годин, Коке, Габи, Сауль, Корреа (Парти, 88), Диего Коста, Гризманн (Торрес, 90).
Огоҳлантиришлар: Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н`Жи (78), Люка Эрнандес (78).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!