Европа коронавирус ҳақида аввалроқ огоҳлантирилган, аммо...

Европа коронавирус ҳақида аввалроқ огоҳлантирилган, аммо...

Хитойда бошланган коронавирус эпидемияси тез орада Европага етиб келди ва “кўҳна қитъа” инфекция марказига айланиб қолди. Айни пайтда Европа мамлакатларининг соғлиқни сақлаш тизимлари зўриқиб ишлаяпти. 

Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш бўйича комиссари Стелла Кириакидеснинг айтишича, Европа мамлакатларига 9 январдаёқ коронавирус ҳақида огоҳлантириш юборилган.

“Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази вирус тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақида дарҳол эълон қилди, – деди у “Евроньюс”га берган интервьюсида. – Йил бошидаёқ, январь ойида биз аъзо давлатларни огоҳлантирдик: тайёр туринглар, Европа бу муаммо билан тўқнашиши мумкин”. 

Огоҳлантиришга қарамай Европа Иттифоқи мамлакатларининг нега эпидемияга тайёр бўлмагани ҳақидаги саволга Кириакидес соғлиқни сақлаш масалалари аъзо давлатларнинг ваколатига киришини, қолаверса, коронавируснинг тарқалиши жуда катта ҳодиса бўлганини айтди. 

Комиссарнинг маълум қилишича, Еврокомиссия коронавирусга қарши вакцина яратиш бўйича илмий лойиҳаларга 140 миллион евро ажратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!