Европа комиссияси Украинага Европа Иттифоқига номзод мақомини беришни тавсия қилмоқчи

Европа комиссияси Украинага Европа Иттифоқига номзод мақомини беришни тавсия қилмоқчи

Бу ҳақида Politico манбаларга таяниб маълум қилди.

Шу ҳафтанинг охиригача, 17 июн куни ЕК ўз қарорини қабул қилиши керак. Охирги сўз Европа Иттифоқи мамлакатлари ва ҳукуматлари раҳбарларига тегишли - улар буни 23-24 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда ЕК тавсиясини инобатга олган ҳолда айтадилар.

Газетанинг қайд этишича, аввалгидек Европа Иттифоқининг учта давлати Киевга номзод мақоми берилишига қарши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!