Европа комиссияси Украина учун ҳаво мудофааси ва ўқ-дориларга 6,1 миллиард евро ажратишни маъқуллади

Европа комиссияси Украина учун ҳаво мудофааси ва ўқ-дориларга 6,1 миллиард евро ажратишни маъқуллади

Қўшимча маблағлар ҳаво ва ракета мудофааси тизимлари, ўқ-дорилар, дронлар ҳамда радиоэлектрон кураш воситаларини сотиб олишга йўналтирилади.

Европа комиссиясининг қарори Киевга, жумладан, Patriot тизимлари учун PAC-3 ракета-тутқичларини сотиб олиш имконини беради.

Маблағлар Европа Иттифоқининг Украинага 2026–2027 йилларда ёрдам кўрсатиш учун ажратилган кредити ҳисобидан берилади.

Европа комиссари Андрюс Кубилюснинг айтишича, Украина қиш бошлангунига қадар имкон қадар кўпроқ PAC-3 ракеталарини олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун ҳамкор давлатлар Киевга ўз захираларидаги ракеталарни вақтинча бериш, кейин эса уларни келажакдаги етказиб беришлар ҳисобидан қайта тўлдириш схемаси кўриб чиқилмоқда.

ЯÐ