Европа Комиссияси самолётларда 5G ва автомобилларда 5 Ггц Wi-Fi тармоғидан фойдаланишни тарғиб қилади

Европа Комиссияси самолётларда 5G ва автомобилларда 5 Ггц Wi-Fi тармоғидан фойдаланишни тарғиб қилади

Еврокомиссия самолёт бортида мобил алоқа жорий этилишини эълон қилди ва парвозда 5G технологияси учун частоталарни аниқлади.

Европа Иттифоқи ижроия органи матбуот хизмати самолётларда 5G технологиясини жорий этиш ва автобусларда кенг полосали Wi-Fi қамрови Европада инновациялар учун янги имкониятлар очаётганини тушунтирди.

«Европа Иттифоқига парвоз қилаётган йўловчилар, худди 5G қуруқликдаги уяли алоқа тармоғида бўлгани каби, ўзларининг мобил телефонларидан максимал даражада фойдаланишлари мумкин», - деди Европа Комиссияси.

Европанинг ички бозор бўйича комиссари Терри Бретоннинг айтишича, 5G одамлар учун инновацион хизматлар ва Европа компаниялари учун ривожланиш имкониятларини тақдим этади. Унинг сўзларига кўра, ўта тезкор, ўтказиш қобилияти юқори бўлган алоқа имкониятлари ҳақида гап кетганда, осмон энди чегара эмас.

2008 йилдан бери Комиссия томонидан амалга оширилаётган қарорга кўра, ҳаво кемаларида мобил алоқа учун маълум частоталар захираланган бўлиб, улар хабар алмашиш, телефон қўнғироқлари ва Европа Иттифоқига учадиган йўловчиларга маълумотларни узатиш имконини беради. Самолёт салонида хизматга «пико-тармоқ» деб аталадиган махсус тармоқ ускунаси ёрдамида уланиш мумкин. Бу фойдаланувчиларни улаш ва қўнғироқлар, матнли хабарлар ва сунъий йўлдош тармоғи орқали самолёт ва қуруқликдаги мобил алоқа тармоғи ўртасида узатиладиган маълумотларни йўналтириш учун керак.

Европа Комиссияси, шунингдек, 5 Ггц частота диапазонлари бўйича қарорга ўзгартиришлар киритди. Бу автомашиналар ва автобусларда Wi-Fi учун полосаларни мавжуд қилади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар автомобилларда интернет ишлаши учун 2023 йилнинг 30 июнидан кечиктирмай 5 Ггц диапазонни тақдим этишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!