Европа комиссияси Европа Иттифоқи мамлакатларига Россияга қарши нефт эмбаргосининг янги лойиҳасини юборди — Bloomberg

Европа комиссияси Европа Иттифоқи мамлакатларига Россияга қарши нефт эмбаргосининг янги лойиҳасини юборди — Bloomberg

Ушбу лойиҳага кўра, Россия нефтидан воз кечиш учун ўтиш даври узайтирилган: Болгария учун муҳлат 2024 йилнинг июнь ёки декабрига қадар кечиктирилади, Хорватия вакуумли газ мойи импорти учун истисно қилади.

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, Венгрия хомашё оладиган "Дружба" нефт қувури ҳам санкциялардан озод қилинган.

Европа Комиссияси, шунингдек, Россия қувури нефтининг бошқа аъзо давлатлар ёки учинчи давлатларга реэкспортини чеклашни таклиф қилди.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар нефт импортини 6 ойдан сўнг, нефт маҳсулотлари импортини эса 8 ойдан кейин тўхтатади, дея маълум қилди манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!