Европа комиссари Россияга қарши санкциялар жорий этилишини Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши шарти деб атади

Европа комиссари Россияга қарши санкциялар жорий этилишини Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши шарти деб атади

Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши шарти, ислоҳотлар ўтказишдан ташқари, Россияга қарши санкциялар жорий этишдир. Бу ҳақда Европанинг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати бўйича комиссари Оливер Варгейи маълум қилди.

“Ҳозир биз ислоҳотларни амалга оширишимиз ва масалан, оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ қадамларни якунлашимиз керак, бизга аниқ қадамлар ва Белграддан аниқ сигналлар керак”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Варгейи қўшимча қилишича, Белград ўз ташқи сиёсатини Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштириши ва иттифоққа Россияга қарши санкцияларни амалга оширишда ёрдам бериши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!