Европа Иттифоқи зилзиладан кейин Сурияга ёрдам юбормади

Европа Иттифоқи зилзиладан кейин Сурияга ёрдам юбормади

Европа Иттифоқи Сурияга зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришни бошламади, чунки ЕИ республика расмийларидан бундай сўров олмаган.

“Биз Сурия учун фуқаролик мудофааси механизмини фаоллаштирмадик, чунки Дамашқдан бундай сўров олмадик”, — дея Еврокомиссия матбуот котиби Балаш Уйварининг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.

Суриядаги зилзила қурбонлари сони 371 кишига етди, яна 1089 киши жароҳат олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!