Европа Иттифоқи вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетини тайёрлашни муҳокама қилишди

Европа Иттифоқи вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетини тайёрлашни муҳокама қилишди

Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари 7 декабрь, чоршанба куни Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини муҳокама қилди.

"Янги таклифлар учувчисиз учиш аппаратларининг Россия секторига, шунингдек, Москва томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган бошқа технологияларга чекловлар жорий этиш билан боғлиқ", деб ёзади Bloomberg.

Шунингдек, чора-тадбирлар Россиянинг хизмат кўрсатиш соҳаси, сармоя, оммавий ахборот воситалари ва молия секторига ҳам таъсир қилиши хабар қилинган.

180 га яқин жисмоний ва юридик шахслар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!