Европа Иттифоқи Украинага яна 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи Украинага яна 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи кенгаши Украинага 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Европа Комиссияси 2022 йил 18 майда эълон қилинган 9 миллиард евролик пакетнинг иккинчи қисми сифатида Украинага яна 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам таклиф қилди.

Қайд этилишича, таклиф Украинага Россия билан можаро муносабати билан ўсиб бораётган молиявий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беришга қаратилган.

7 сентябрь куни Еврокомиссия Украинага 5 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам таклиф қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!